Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

"Интер" Норвегиядаги муҳим баҳс олдидан икки етакчисини йўқотди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасига қарши Чемпионлар лигаси сафар ўйини олдидан жароҳатланганлар рўйхатини тўлдирди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, Фраттезининг тана ҳарорати кўтарилган. Шунингдек, бир ойлик танаффусдан сўнг яқиндагина сафга қайтган унинг жамоадоши Хакан Чалханўғли ҳам майдонга тушмайди. Туркиялик футболчида мушак толиқиши аниқланган. Ҳар икки футболчи Италияда қоладиган бўлди.

«Интер» ва «Будё-Глимт» ўртасидаги учрашув 18 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади. Кристиан Киву шогирдлари мусобақанинг умумий босқичини 10-ўринда якунлаган бўлса, уларнинг рақиблари 23-ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 17:02, 17.02.2026.
Ўқилди: 685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.