«Олимпиакос» эгаси Евангелос Маринакис Греция чемпионатидаги кетма-кет бешта ғалаба учун жамоа футболчиларига йирик миқдорда мукофот пули тўлашни ваъда қилди. Бу ҳақда sport24.gr нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этади. Олдиндаги бешта ўйинда «Олимпиакос» «Панетоликос», «Пансерраикос», ПАОК, ОФИ ва «Лариса» жамоаларига қарши баҳс олиб бориши керак.
Бундан ташқари, клуб хўжайини Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида «Байер» устидан қозониладиган ғалаба ва 1/8 финал йўлланмаси учун алоҳида махсус бонус ваъда қилган. Қайд этилишича, бу Греция клублари тарихидаги энг йирик мукофот пули бўлиши мумкин.
Ҳозирда «Олимпиакос» 47 очко билан Греция чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам АЕКдан 2 очкога ортда қолмоқда.













