Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичи доирасидаги «Бенфика» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги илк учрашув якунланди. Лиссабондаги «Да Луш» стадионида бўлиб ўтган баҳсни бош ҳакам Франсуа Летексье бошқариб борди. Ўйин «қаймоқранглилар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйиннинг 50-дақиқасида «қироллик клуби» вингери Винисиус Жуниор учрашувдаги ягона голни киритди.
«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб ўйини 25 февраль куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Лиссабон жамоаси 9 очко билан 24-ўринни, Мадрид клуби эса 15 очко билан 9-ўринни эгаллаган эди.
Европа Чемпионлар лигаси, Ўтиш ўйини
«Бенфика» (Португалия) — «Реал» (Испания) — 0:1
Гол: Винисиус Жуниор, 50 (0:1).
«Бенфика»: Трубин, Даль, Отаменди, Араужу, Дедич, Баррейру, Эурснес (Лопеш Кабрал, 80), Шельдеруп (Судаков, 74), Рафа Силва (Риос, 74), Престианни (Лукебакио, 81), Павлидис.
«Реал»: Куртуа, Каррерас (Карвахаль, 90), Хейсен, Рюдигер, Александр-Арнолд, Камавинга (Питарч, 90), Тшуамени, Арда Гюлер (Диас, 86), Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Престианни, 78. Судаков, 90 — Винисиус Жуниор, 51. Мбаппе, 87.













