Франция футбол федерацияси шикоятларни қайта кўриб чиқиш қўмитаси "Монако"дан 2 очко олиб ташлаш қарорини бекор қилди. Бу ҳақда Le10Sport хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Монако"ни 2013/14 йиллар мавсумини минус икки очко билан бошлаши тўғрисидаги қарорга ўтган мавсум Франция иккинчи дивизионининг 37-туридаги "Ле-Ман"га қарши учрашувда (2:1) ушбу клуб мухлисларининг ҳатти ҳаракатлари сабаб бўлганди.
Клубнинг берган апелляцияси кўриб чиқилди ва қондирилди. Эндиликда 1-дивизион дебьютантлари ўз майдонларидаги бир учрашувни мухлисларсиз ўтказишади, холос.