Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-5 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 0-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

«Қизилқум» U-19 бош мураббийи пора билан қўлга тушди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда тараққиёт кушандаси бўлган коррупцияга қарши курашиш, жамиятнинг барча жабҳаларини унинг ҳар қандай кўринишидан ҳоли қилиш борасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Энг муҳими фуқароларда ушбу иллатга нисбатан муросасизлик кайфияти шаклланди. Бунинг натижасида эса кўплаб соҳалар қатори, миллионлар ўйини ҳисобланган футбол ҳам жадал ривожланаётгани барчамизга маълум.

Тарихда илк маротаба Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Париж олимпиадасида иштирок этгани ёки Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритгани фикримиз далилидир.

Аммо, шоли курмаксиз бўлмаганидек, айрим масъулларни содир этаётган ножўя қилимлари тизимнинг истиқболига соя солиши мумкин.

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи «Қизилқум» профессионал футбол клубининг «U-19» жамоаси бош мураббийи гарчи, ўйинчилар жамоага белгиланган синовларда сараланиб, клуб комиссиясининг қарори ва раҳбарнинг тегишли буйруғи асосида қабул қилинишини билса-да, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Нурота туманида яшовчи, 2008 й.т. ўсмирнинг ишончига кирди. Аниқроғи, уни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 млн сўм талаб қилди.

Аммо, бош мураббий сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футболда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган.

Агарда ушбу тамойилларга амал қилинмаса – бу ёш авлоднинг футболга бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Футболда барча иштирокчилар адолатли, шаффоф ва юқори профессионал стандартларга риоя қилиши мажбурий ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоалар, футболчилар ва мутахассисларни қатъий огоҳлантиради ҳамда тизимни коррупциядан ҳоли бўлиши учун барча чора-тадбирларни кўради.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 21:35, 18.02.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.