Кириш Регистрация

Эндрикка мунтазам ўйин амалиётини кафолатлайдиган гранд жамоа топилди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Fichajes" нашри берган маълумотларга кўра, айни пайтда ижара асосида "Лион"да тўп сураётган бразилиялик футболчини сотиб олишга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Айнан "қизил иблислар" ёш иқтидор эгасининг трансфери учун курашда етакчилик қилишмоқда. "МЮ" Эндрикка мунтазам ўйин амалиётини кафолатлашга тайёр.

Эндрик 2024 йилда "Палмейрас"дан "Реал"га 47 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик "Лион" сафида барча турнирларда олтита ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Эндрик январь ойи якунларига кўра Лиги 1 нинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 23:21, 18.02.2026.
Ўқилди: 3523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик