Кириш Регистрация

ЕЧЛ. "Брюгге" "Атлетико" билан ўйинда ирода кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичи доирасида Бельгиянинг «Брюгге» ва Мадриднинг «Атлетико» (Испания) жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди. Ўйин Брюггедаги «Ян Брейдель» стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Гленн Нюберг учрашувни бошқариб борди. Баҳс 3:3 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Ўйинда ҳисобни 8-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Хулиан Альварес пенальтидан содир этилган зарба билан очди. 45+4-дақиқада ҳужумчи Адемола Лукман мадридликларнинг иккинчи голини урди. 51-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Рафаэль Оньедика битта жавоб тўпини киритди. 60-дақиқада эса Бельгия жамоаси ҳужумчиси Николо Трезольди ҳисобни тенглаштирди. 79-дақиқада «Брюгге» ҳимоячиси Хоэль Ордоньес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув якунида, 89-дақиқада ярим ҳимоячи Христос Дзолис гол уриб, мезбонлар учун дурангни таъминлади.

«Атлетико» ва «Брюгге» ўртасидаги жавоб учрашуви 24 февраль куни Мадриддаги «Сивитас Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Бельгия жамоаси 10 очко жамғариб, 19-ўринни эгаллаган эди. Испания клуби эса 13 очко билан 14-поғонадан жой олган.

Мусобақанинг жорий мавсумдаги финали Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс 2026 йилнинг 30 майига белгиланган.

Киритилди: 03:43, 19.02.2026.
Ўқилди: 1937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик