Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Марсель"да янги мураббий тайинлангани эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

«Марсель» жамоасининг янги бош мураббийи этиб Хабиб Бейе тайинланди. 48 ёшли мутахассиснинг тайинлангани ҳақида «провансалликлар» матбуот хизмати эълон қилди. Сенегаллик мураббийнинг сўнгги иш жойи «Ренн» клуби эди ва у ушбу лавозимни шу ой бошида тарк этганди.

Хабиб Бейе футболчилик фаолияти давомида 2003 йилдан 2007 йилгача «Марсель» шарафини ҳимоя қилган. У «оқ-кўклар» бошқарувида ўтган ҳафта истеъфога чиққан Роберто Де Дзербининг ўрнини эгаллади.

Айни дамда «Марсель» 22 турдан сўнг 40 очко билан Лига 1 турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа шу жума куниёқ чемпионат доирасида «Брест»га қарши сафар ўйинини ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да (шанбага ўтар кечаси) бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 03:51, 19.02.2026.
Ўқилди: 687 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик