Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

УEФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кенгайтиришга қарши чиқмайди

Баҳо:
+ | -

Европа футболи раҳбарияти ФИФАнинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кенгайтириш борасидаги режаларига тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Мусобақа иштирокчилари сони 32 тадан 48 та жамоагача кўпаяди. Шу билан бирга, турнир УЕФА хавфсираганидек ҳар 2 йилда эмас, балки ҳар 4 йилда бир марта ўтказиладиган бўлди. Ушбу муроса Александер Чеферин (УЕФА раҳбари) ва Жанни Инфантино (ФИФА раҳбари) ўртасидаги муносабатлар яхшилангани туфайли амалга ошди.

Таъкидланишича, кенгайтириш Европа клублари учун манфаатли — уларнинг сони 12 тадан 16 тагача кўпайиши мумкин. 2029 йилги турнир, катта эҳтимол билан, Испания ва Марокашда бўлиб ўтади.

Киритилди: 04:05, 19.02.2026.
Ўқилди: 287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.