Кириш Регистрация

Анри: "Бу оқшом мен мадридистга айландим"

Баҳо:
+ | -

Машҳур француз собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Мадриднинг "Реал" ва "Бенфика" жамоалари ўртасидаги ўйинда Винисиус Жуниор иштирокида юз берган ҳодисага изоҳ берди.

Иккинчи бўлимда бразилиялик футболчи ҳакамга рақиб вингери Жанлука Престианни уни ирқий камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганини маълум қилган эди.

"Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бу оқшом мен мадридистман. Бундай ҳолатда Винисиуснинг қайси жамоа либосини кийиб юргани аҳамиятсиз.

Чеферин ва УЕФАнинг бошқа нуфузли шахслари бу борада қандай чора кўришини кузатмоқчиман. Ўйин Винисиуснинг голни нишонлаши сабабли эмас, балки Престианнининг сўзлари туфайли тўхтатилди", – деди Анри "CBS Sports" студиясида.

Айнан Винисиус учрашувдаги ягона гол муаллифига айланган эди.

Киритилди: 10:29, 18.02.2026.
Ўқилди: 2410 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик