Кириш Регистрация

Винисиуснинг қилган иши учун "Реал"нинг бошқа футболчиси узр сўраган (Видео)

Баҳо:
+ | -2

"Бенфика" ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви (0:1) можароли тус олди. Винисиус Жуниор Жанлука Престианнини ирқчилик руҳидаги ҳақоратларда айбламоқда, бироқ Лиссабон клуби футболчиси бу айбловларни рад этди.

Шу билан бирга, баъзи футбол ишқибозлари ўйиндан сўнг Винисиуснинг ўзини айблашди. У бурчак байроқчаси ёнида голни нишонлаш пайтида "Бенфика" мухлисларига нисбатан анча провокацион ҳаракатлар қилган эди.

Бу орада ижтимоий тармоқларда трибунадан олинган видео пайдо бўлди. Лавҳада ҳимоячи Антонио Рюдигер голни нишонлаётган жамоадошлари ёнига бориб, уларни тезроқ ўйинга қайтишга чақиргани акс этган. Шу билан бирга, Рюдигер трибуналарга қарата ишора қилиб, Винисиуснинг ҳаддан ташқари қўпол нишонлаши учун очиқчасига узр сўраган.

Киритилди: 19:14, 18.02.2026.
Ўқилди: 3969 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик