Кириш Регистрация

0:4 — ҳали якун эмас: Кубарси «Атлетико» билан жавоб ўйини ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарси Испания Кубоги ярим финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши қарама-қаршилик тақдири ҳали ҳал бўлмаган деб ҳисоблайди.

«Кўк-анорранглилар» сафарда «матрасчилар»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Жавоб ўйини 3 март куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

«Жамоамиз камбэкларга ишонади. Биз ўйин тақдирини ўзгартира олишимизни аллақачон исботлаганмиз ва буни яна такрорлашга ҳаракат қиламиз. Бор кучимизни беришимиз ва бизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайдиган мухлисларимиз қўллаб-қувватлашидан фойдаланишимиз керак», — дея «Barca Universal» Кубарсининг сўзларидан иқтибос келтиради.

Жавоб учрашуви олдидан «Барселона» Ла Лига доирасида «Леванте» (22.02) ва «Вильярреал» (28.02) жамоаларига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:20, 19.02.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик