Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

«Рекордлар менга тегишли»: Жон Терри ўзини Ван Дейк билан солиштираётганларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Англиялик афсонавий собиқ ҳимоячи Жон Терри Виржил ван Дейкнинг ўзи билан қиёсланиши ҳақида нима деб ўйлашини айтиб берди.

«Ливерпуль»нинг амалдаги сардори, худди кўп йиллар давомида «Челси»да тўп сурган инглиз ҳимоячиси каби, Премьер-лига тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар қаторига киритилади.

«Ҳар кимнинг ўз фикри бор, лекин у статистика билан асосланиши керак. Ҳимоячилар ўртасида урилган голлар ва "қуруқ" ўйинлар сони бўйича рекордлар менга тегишли. Шунингдек, 34 ёшимда, Моуриньо қўл остидаги 2014/15 йилги чемпионлик мавсумида бирор дақиқани ҳам ўтказиб юбормаганман», — дея «Topskills Sports UK» Террининг сўзларини келтиради.

Виржил ван Дейк 2018 йил бошидан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у «Саутгемптон»да ўйнаган.

Киритилди: 12:23, 19.02.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.