Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

7 январь куни «Бунёдкор»га ўтган Аҳмадалиев қишнинг ўзида ОКМКга қайтди

Баҳо:
+ | -

7 январь куни "Бунёдкор" билан шартнома имзолаган Дилшодбек Аҳмадалиев келишувни бекор қилиб яна собиқ жамоаси ОКМКга қайтди.

«ОКМК футбол клуби жамоанинг кўп йиллик шаклланган ўйин услубини сақлаб қолиш ва ўнг қанотдаги тактик устунликни янада ошириш мақсадида, тажрибали ҳимоячи Дилшодбек Аҳмадалиевни ўз сафига қайтарди.

Жамоанинг янги мавсум олдидан шакллантирилаётган таркибини янада кучайтириш, ҳимоя чизиғида барқарорликни таъминлаш ҳамда футболчининг кўп йиллик тажрибасини инобатга олган ҳолда, клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасида қайта музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра, Дилшодбек Аҳмадалиев яна "кончилар" сафида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. ОКМК ФК ва маҳоратли футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, Дилшод Аҳмадалиев 2021 йилдан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар ОКМК либосида 146 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг жамоа тизимини мукаммал билиши ва кўп йиллик фидойилиги янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади», - дейилади "кончилар" хабарида.

Манба: ОКМК матбуот хизмати
Киритилди: 21:21, 19.02.2026.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик