Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Талиска «Ноттингем» билан ўйин олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» ҳужумчиси Андерсон Талиска Европа Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Ноттингем Форест»га қарши биринчи ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Инглиз клубларига қарши ўйнаш доим қийин. «Астон Вилла» билан бўлган ўйинда ҳам буни кўргандик. Бўлажак баҳс биз учун ўзига хос аҳамиятга эга. Биз кейинги босқичга чиқишни ва мусобақанинг ҳал қилувчи паллаларигача етиб боришни истаймиз», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Шунингдек, Талиска клубни муваффақиятли трансферлар ва 2025 йил сентябрь ойида бош мураббий этиб тайинланган Доменико Тедескони таклиф қилгани учун мақтади.

«Янги келган футболчилар клубимизни янада кучли қилиш учун келишди. Бундан ташқари, бизда ўз ишини аъло даражада бажараётган ажойиб ёш мураббий бор».

Жорий мавсумда 32 ёшли Талиска 35 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 22:32, 19.02.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик