Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Кейлор Навас: "Зидан фаолиятимни ўзгартириб юборди"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ва "ПСЖ" клубларининг собиқ дарвозабони Кейлор Навас мураббий Зинедин Зидан билан бирга ишлаганини эслади.

Коста-Рикалик дарвозабон 2014 йилдан 2019 йилгача "қироллик клуби"да ўйнаган ва у ерда франциялик мураббий билан тўқнаш келган.

"Зидан менинг фаолиятимга катта таъсир кўрсатди. Футболчиларда бундай ишонч уйғота оладиган мураббийни жуда кам учратиш мумкин. Гап фақат унинг ҳаммада ҳурмат ва ҳавас уйғотишида эмас, балки унинг инсоний фазилатларида, ҳар бир инсонга бўлган муносабатида. Бундан ташқари, Зинедин тактик сезгирликка эга, у рақибларни синчковлик билан ўрганган. У бизга ғалаба учун зарур бўлган воситаларни берди", - деди Навас.

Зинедин Зидан 2021 йилда "Реал"дан кетганидан кейин ҳамон ишсиз қолмоқда.

 

Киритилди: 06:44, 20.02.2026.
Ўқилди: 173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.