Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Кейлор Навас: "Зидан Винисиус билан соатлаб якка тартибда ишлади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ дарвозабони Кейлор Навас Зинедин Зидан Винисиус Жуниорнинг маҳоратини қандай оширгани ҳақида гапирди.

Бразилиялик "қироллик клуби"га 2018 йилда "Фламенго"дан кўчиб ўтган эди. Дастлабки пайтларда футболчи бошқаларнинг дарвозаси олдида исрофгарчилик қилгани учун танқид қилинди, аммо кейинчалик ҳужумчи ўзини очиб, жаҳон юлдузига айлана олди.

"Зидан машғулотлардан сўнг Винисиусга маҳоратини оширишга ёрдам бериш учун у билан соатлаб якка тартибда ишлаганини эслайман. У унга техника, тезлик, ҳужумларни якунлаш бўйича машқлар берди ва бу Винига ўз салоҳиятини тўлиқ очишга ёрдам берди. Ўша қўшимча машғулотлар унинг кейинги муваффақиятларининг асосий сабабларидан биридир", - дея Наваснинг сўзларини келтиради Diario AS.

Зинедин Зидан 2021 йилда "Реал" бошқарувидан кетганди.

 

Киритилди: 06:49, 20.02.2026.
Ўқилди: 203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.