Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

«Бундайларни ҳайдаб юбориш керак»: Эллардайс «Тоттенхэм» футболчиларини аёвсиз танқид қилди

Баҳо:
+3 | -

Британиялик футбол мутахассиси Сэм Эллардайс Лондоннинг «Тоттенхэм» клубининг Англия чемпионати жорий мавсумидаги иштироки ҳақида гапирди.

«Агар ҳафтасига 150 минг ишлаб топаётган бўлсанг, ҳар доим 100 фоиз бор кучингни беришинг керак. Футболчилар ўзларининг нимага қодирлигини исботлашлари лозим. Клубда футболчилар учун барча шароитлар яратилган, шундай экан, нега улар бор имкониятлари даражасида ўйнашмаяпти? Агар футболчи буни қилмаса, уни ҳайдаб юбориш керак», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Тоттенхэм» Премьер-лиганинг жорий мавсумини муваффақиятсиз ўтказмоқда. Лондон жамоаси 29 очко билан турнир жадвалининг 16-поғонасини эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:20, 20.02.2026.
Ўқилди: 211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.