Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд - Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис - Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Англиядаги футбол клуби ўйинчилари ўз исмларини Марадона, Пеле ва Зидан деб ўзгартириб чиқишди

Баҳо:
+ | -

Жанубий конференция (аҳамияти бўйича Англиянинг олтинчи дивизиони)да иштирок этувчи Англиянинг «Фарнборо» футбол клуби футболчилари ўз исм ва фамилияларини алмаштиришди ва футбол тарихидаги машҳур ўйинчилар: Пеле, Диего Марадона, Зайниддин Зидан ва бошқаларнинг шарафига ўзларига янги ном олишди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.

Футболчилар ва мураббийлардан исмларини ўзгартиришни, молиявий ёрдам кўрсатиш эвазига, Paddy Power букмекерлик компанияси талаб қилган. «Фарнборо» оғир аҳволда эди ва Paddy Power амалда клубни банкротликдан сақлаб қолди.

Аввалги исми Спенсер Дей бўлган «Фарнборо» бош мураббийини энди Жозе Моуринью деб чақиришади. Мураббийлар штаби аъзоларидан бири эса ўзига Алекс Фергюсон деган ном олган.

Энди «Фарнборо» таркибида Гордон Бэнкс, ҳимоячилар Лотар Маттеус, Роберто Карлос, Паоло Мальдини, Алан Хансен, Кафу, Жон Терри ва Франц Беккенбауэр, ярим ҳимоячилар Пол Гаскойн, Жорж Бест, Зайниддин Зидан ва Йохан Кройфф, шунингдек, ҳужумчилар Лионель Месси, Диего Марадона, Пеле ва Гари Линекер каби исмли ўйинчилар бор.

Бош мураббийи Моуриньюнинг таъкидлашича, энди унинг жамоаси таркиб борасида футбол тарихидаги исталган жамоадан бир неча марта кучли. Моуриньюнинг қўшимча қилишича, «10» рақам кимга насиб этиши масаласида Марадона билан Пеле сал қолса муштлашиб кетишган (охир-оқибат, 10-рақам Марадонага насиб этган).

«Фарнборо» футбол клуби 1967 йилдан 2007 йилга қадар «Фарнборо Таун» деб аталган. 2007 йили клуб банкротликка учраб, тугатилган. Унинг ўрнига эса янги ном билан янги жамоа ташкил этилган. 2012/2013 йилги мавсумда «Фарнборо» Жанубий конференцияда 13-ўринни эгаллаган.

The Irish Times газетасининг қайд этишича, Буюк Британияда 10 фунт-стерлинг эвазига исмни ўзгартириш мумкин. Бироқ, ушбу жараёнга рози бўлган шахс келажакда ўзининг аввалги исмидан фойдаланишдан буткул воз кечиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чекади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:15, 14.08.2013.
Ўқилди: 4529 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.