Италияда давом этаётган қишки Олимпия ўйинлари якунланишига бир кун қолди. Ушбу йирик спорт тадбирининг хоккей дастурида финалчилар номи аниқ бўлди.
Хоккей баҳсларининг ярим финалида амалдаги чемпион Финляндия кутилмаганда Канадага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, АҚШ терма жамоаси Словакияни йирик 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.
Шу тариқа, АҚШ ва Канада терма жамоалари финал учрашувида Олимпиада чемпионлиги учун рақобатлашса, Финляндия ва Словакия бронза медаль учун ўзаро тўқнашади.













