«Челси» АПЛнинг жорий мавсумида ўз майдонида ҳисобда олдинда бориб, бошқа ҳар қандай жамоадан кўра кўпроқ очко йўқотди — 17 очко.
Бугун Лиэм Россеньор шогирдлари 93-дақиқада гол ўтказиб юбориб, «Бёрнли» билан дуранг ўйнашди (1:1).
Лондонликлар фақат 1995/96 йилги мавсумдагина ўз уйларида («Стэмфорд Бридж»да) бир чемпионат давомида бундан кўпроқ очко йўқотишган (20 очко).













