Сон Хён Мин МЛС доирасидаги «Лос-Анжелес» – «Интер Майами» учрашувидан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.
«Мен Месси ҳақида гапиришни истамаган бўлардим, чунки у ҳақида шундоқ ҳам ҳамма гапиради, у футбол нуқтаи назаридан энг яхши ўйинчи.
Мен бу ўйинни дуэль сифатида қабул қилмайман. У, шубҳасиз, бошқа ҳар қандай футболчидан кўра юқорироқ даражада. Шунчаки айта олишим мумкин бўлгани — мен бу ўйинни интизорлик билан кутяпман, бутун «Лос-Анжелес» буни кутмоқда», – деди ярим ҳимоячи.













