"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Беньямин Шешко билан хайрлашиш ниятида эмас.
"TEAMtalk" нашрининг хабар беришича, "қизил иблислар" Шешкони асосий ҳужумчи ролидан тушириш ниятида эмас. "МЮ" уни узоқ муддатли истиқболдаги асосий футболчи сифатида кўрмоқда. Ҳозирда клуб Шешконинг зиммасидаги юкламани камайтириш учун унга тажрибали ўринбосар қидирмоқда.
Беньямин Шешко 2025 йилда 76 миллион евро эвазига "РБ Лейпциг"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи "қизил иблислар" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













