"Арсенал" чемпионатнинг бир ўйинида "Тоттенхэм" устидан иккинчи марта йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Бугун 27-тур доирасида Микель Артета жамоаси сафарда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи даврадаги "Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашуви ҳам 4:1 ҳисобида "канонирлар" фойдасига ҳал бўлди.
Бунгача "Арсенал" фақат 1934/35 йилги мавсумда "Тоттенхэм"ни икки марта чемпионатда уч ва ундан ортиқ тўп фарқи билан мағлуб этишга муваффақ бўлганди (6:0, 5:1). Бундан ташқари, бугун "канонирлар" 1978 йилдан бери чемпионатдаги сафардаги дербида энг йирик ғалабани қўлга киритишди - ўшанда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.













