Франциянинг «ПСЖ» клуби устози Луис Энрике жамоанинг яқин келажакдаги биринчи рақамли дарвозабони ким бўлишини белгилаб олди. Бу ҳақда Lequipe нашри журналистлари хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, испаниялик мутахассис франциялик посбон Люка Шевальега қараганда россиялик голкипер Матвей Сафоновга кўпроқ ишонч билдирмоқда. Энрикенинг таъкидлашича, россиялик дарвозабон муҳим ўйинларда ўз рақобатчисига нисбатан анча совуққонроқ ҳаракат қилади.
Матвей Париж жамоаси сафига 2024 йилда келиб қўшилган эди. Сафоновнинг амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Франция чемпионатининг жорий мавсумида россиялик посбон олтита учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан олтита тўп ўтказиб юборди.













