Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Ливерпуль» устози Вирцнинг ҳолатига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» устози Арне Слот жамоанинг германиялик вингери Флориан Вирцнинг жароҳати борасида маълумот берди. Футболчи «Ноттингем Форест»га қарши сафар ўйини (1:0) олдидан ўтказилган чигалёзди машғулотлари вақтида шикастланган эди.

«Менимча, унда жиддий ҳеч нарса йўқ. Вирц ўйинга 100 фоиз тайёр эмас эди, шунинг учун биз таваккал қилмасликка қарор қилдик. Ушбу ҳафтада у жамоа сафига қайтади деб умид қиламиз. Бироқ ҳозирча аниқ прогноз бера олмаймиз», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Жорий мавсумда Флориан 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 11:52, 23.02.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик