Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

УЕФА қарори: Жанлука Престианни "Реал"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -3

"Бенфика" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Джанлука Престианни Чемпионлар лигасининг ўтиш босқичи доирасида "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида майдонга туша олмайди. УЕФА Престианнини вақтинчалик — битта ўйинга четлатиш ҳақида қарор қабул қилганини эълон қилди.

Престианнининг вақтинчалик дисквалификация қилиниши УЕФАнинг Лиссабондаги биринчи ўйин юзасидан олиб бораётган суриштирувининг оралиқ ҳисоботидан ўрин олган. Маълумки, ўшанда Винисиус Престианнини ирқчиликда айблаган эди. "Бенфика" футболчисининг ўзи эса бразилиялик уни нотўғри тушунганини таъкидлаган.

УЕФА Престианни томонидан камситувчи хулқ-атвор белгилари дастлабки тарзда аниқланганини алоҳида қайд этди. Шунингдек, ушбу вақтинчалик чеклов суриштирув якуни бўйича чиқариладиган якуний қарорга таъсир қилмаслиги айтилган. Бу эса Престианни якунда албатта дисквалификация қилинишини англатади — фақат унинг нечта ўйинга четлатилиши ҳозирча номаълум.

Киритилди: 20:18, 23.02.2026.
Ўқилди: 1133 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик