Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Хедира: "Хаби Алонсо — дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сами Хедира Хаби Алонсонинг катта саҳнага ва вақти келиб "Бернабеу" мураббийлик ўриндиғига қайтиши фақат вақт масаласи эканига ишонч билдирди.

"Enterprise Rent-A-Car" компаниясининг "Real Club Legends" кампанияси доирасидаги тадбирда нутқ сўзлаган Хедира Алонсонинг мураббийлик фаолиятини юқори баҳолади: "У дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлишда давом этишига аминман. Унинг "Леверкузен" билан эришган ютуқлари ҳайратланарли эди".

Шунингдек, Хедира Алонсонинг услубини тушуниш учун сабр-тоқат кераклигига эътибор қаратди. "Унинг Леверкузендаги дастлабки тўрт ойига назар ташласак, у ерда ҳам қийинчиликлар бўлган эди. Баъзи ўйинларда ютқазди, натижалар у қадар яхши эмасди. Ўз тизимини жорий қилиш учун вақт керак бўлди", — дея тушунтирди у. "Унинг ўйин услуби вақт, майдондаги мулоқот, футболчиларнинг тушуниши ва ишончни талаб қилади".

Хедиранинг фикрича, Мадридда айнан мана шу сабр етишмади. "Балки у ўз услубига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратгандир ва топ-футболчиларига керак бўлган услубга камроқ урғу бергандир. Бу энг муҳим жиҳат бўлиши мумкин. "Реал Мадрид", албатта, ўзига хос алоҳида оламдир".

Киритилди: 13:41, 24.02.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик