Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

“Курашишда давом эт” — Роналду қишки Олимпиадада жиддий жароҳат олган спортчини қўллаб-қувватлади (фото)

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича беш карра “Олтин тўп” соҳиби Криштиану Роналду 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларида жиддий жароҳат олиб, бешта операцияни бошидан ўтказган чанғичи Линдси Вонни қўллаб-қувватлади. Португалиялик футболчи америкалик спортчининг Instagram саҳифасидаги постларидан бири остида изоҳ ёзиб қолдирган.

“Чемпионлар ғалаба қозонган лаҳзалари ва таслим бўлишни истамаслиги билан ажралиб туради. Сен забт этган чўққилар сендаги бор кучга ҳеч қачон тенг кела олмайди. Курашишда давом эт. Афсоналар доим оёққа туради”, дея ёзган Роналду.

Маълумот учун, 2026 йилнинг 8 февраль куни тизза боғламларидаги жароҳатга қарамай, Олимпиадада тоғ чанғисининг тезкор тушиш баҳсларида қатнашган Линдси Вонн тўсиқлардан бирига урилиб, мувозанатни йўқотгани сабабли пойгани якунлай олмади. Ҳодисадан сўнг америкалик спортчи вертолётда эвакуация қилинди. Спортчи бешта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди ва ҳатто оёғи ампутация қилиниши хавфи бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Йиқилиш натижасида у чап оёғининг болдир суяги синиши жароҳатини олган.



Вонн 41 ёшда, у 2010 йилги Ванкувер Олимпиадаси чемпиони ва икки карра Олимпия ўйинлари бронза медали соҳибидир. Шунингдек, спортчи ҳисобида жаҳон чемпионатлари доирасидаги иккита олтин, учтадан кумуш ва бронза медаллари бор. Америкалик спортчи тўрт марта Жаҳон кубогининг умумий ҳисобида ғолиб чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:02, 24.02.2026.
Ўқилди: 1246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин [3848]

Беҳруз Каримов еврокубокларда дебют қилган ўйинда «Лугано» иродали ғалабага эришди [3051]

“ПСЖ”га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? [2872]

“Реал” 2027 йилда топ-ҳимоячи билан шартнома имзолайди — Романо [2733]

Луис Энрике «Барселона» билан ўйин олдидан муҳим фикр билдирди [2430]

Флик «Барселона»да де Йонг бўйича кутилмаган қарор қабул қилди [2380]

Чемпионлар лигасининг бош фаворити аниқланди: «Барселона» — иккинчи, «Реал» — бешинчи [2357]

«Реал» «Рома»га қарши фантастик камбэк эвазига Чемпионлар лигаси рекордини янгилади [1996]

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди [1911]

Журналист 13 ёшли Месси ҳақидаги скаутлик ҳисоботларини эълон қилди [1725]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик