Кириш Регистрация
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе 1-2 Болонья
05/04 19:15 Валенсия 2-3 Сельта
05/04 21:00 Пиза 0-1 Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо 1-0 Севилья
05/04 23:45 Интер 5-2 Рома
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор

Италиялик ҳимоячи учун «Реал», «Сити» ва «Ливерпуль» курашмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клублари «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбьязони диққат билан кузатиб боришмоқда. Турин клуби шу йилнинг январь ойида футболчининг трансфери бўйича берилган 50 миллион евро миқдоридаги таклифни рад этган эди. Бу ҳақда «Caught Offside» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Италия гранди 26 ёшли ўйинчини сотишга интилмаяпти, бироқ 60–70 миллион евро атрофида таклиф тушса, бу имкониятни кўриб чиқиши мумкин.

Жорий мавсумда Камбьясо барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва тўртта голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Transfermarkt» порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:09, 25.02.2026.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик