Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Сёрлот «Атлетико» тарихида янги саҳифа очди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси, норвегиялик Александр Сёрлот 2025/2026 йилги мавсум УEФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Бельгиянинг «Брюгге» жамоасига қарши кечган жавоб ўйинида (4:1) учта гол урди. Бу билан у «қизил-оқлар» сафида илгари асосий еврокубокда ҳеч кимга насиб этмаган тарихий натижани қайд этди. Бу ҳақда «Opta Sport» статистика портали хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, 30 ёшли норвегиялик футболчи «Атлетико» тарихида Чемпионлар лигасининг плей-офф учрашувида хет-трик қайд этган илк ўйинчига айланди. Шу билан бирга, таъкидланишича, Сёрлот «матрасчилар» тарихида Чемпионлар лигасининг бир ўйинида (гуруҳ босқичини ҳам ҳисобга олганда) учта гол уришга муваффақ бўлган иккинчи футболчидир. Бундан аввалги натижа 2014 йилнинг ноябрь ойида гуруҳ босқичи 5-тури доирасида Грециянинг «Олимпиакос» жамоасига қарши кечган баҳсда (4:0) хорватиялик Марио Манжукич томонидан ўрнатилган эди.

Сёрлот жорий мавсумда клуб сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:16, 25.02.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.