Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Арсенал» Деклан Райсга янги шартнома таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячи Деклан Райс билан шартнома муддатини узайтиришга тайёргарлик кўрмоқда.

«Topskills Sports UK» маълумотларига кўра, Лондон клуби яқин орада футболчи билан янги узоқ муддатли келишув имзолаш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирган. Бундан мақсад — «Бавария» томонидан ўйинчига бўлаётган қизиқишга чек қўйишдир. «Арсенал» раҳбарияти ўз қарори ҳақида хабардор қилиш учун Райснинг агентлари билан аллақачон боғланган. Агентлар ва футболчининг ўзи «канонирлар»нинг ушбу ниятига ижобий муносабат билдиришди.

Деклан Райс 2023 йилда «Вест Хэм»дан 116 миллион евро эвазига «Арсенал»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:15, 25.02.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик