Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла

ЕЧЛ. «Реал» нимчорак финалда: Винисиуснинг голи «Бенфика» устидан ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ўз майдонида Чемпионлар лигаси ўтиш босқичининг жавоб учрашувида «Бенфика»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Испаниянинг «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Рафа Силва ҳисобни очди. Мадридликлар тезкорлик билан жавоб қайтаришди — Орельен Тчуамени мувозанатни тиклади. 32-дақиқада Арда Гюлер мезбонларнинг иккинчи голини урди, бироқ ВАР тизими офсайд сабабли бу голни бекор қилди. Иккинчи бўлим якунида ҳужумчи Винисиус Жуниор дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, «қаймоқранглилар»га ғалаба келтирди.

Иккинчи бўлимга 9 дақиқа вақт қўшиб берилди, чунки 74-дақиқада мадридликлар ҳимоячиси Рауль Асенсио оғир жароҳат олди ва майдонни замбилда тарк этди.

Дастлабки ўйинда ҳам «Реал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, Мадрид клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўл олди ва у ерда «Манчестер Сити» ёки «Спортинг» жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Қуръа ташлаш маросими жума куни, 27 февраль санасида бўлиб ўтади.

Европа Чемпионлар лигаси. Ўтиш учрашуви. Жавоб ўйини
26.02.2026 | 01:00
«Сантьяго Бернабеу», Мадрид

«РЕАЛ» (Испания) — «БЕНФИКА» (Португалия) — 2:1
(Биринчи ўйин — 1:0)

Голлар: Рафа Силва 14 (0:1), Тчуамени 16 (1:1), Винисиус Жуниор 80 (2:1).

«Реал»: Куртуа, Рауль Асенсио (Алаба, 77), Рюдигер, Каррерас (Ф. Гарсия, 90+1), Александр-Арнолд, Тчуамени, Камавинга (Мастантуоно, 77), Вальверде, Винисиус Жуниор, Арда Гюлер (Паласиос, 84), Г. Гарсия (Питарч, 84).

«Бенфика»: Трубин, Отаменди, Араужу, Даль, Дедич, Баррейру (Лопеш Кабрал, 90+1), Риос, Рафа Силва, Шельдеруп (Барренечеа, 85), Эурснес (Иванович, 85), Павлидис.

Огоҳлантиришлар: Рауль Асенсио (57), Паласиос (90) — Риос (35), Отаменди (51).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:06, 26.02.2026.
Ўқилди: 1438 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик