Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бернарду Силва "Манчестер Сити"дан кетади: Унга асосий даъвогар маълум

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Бернарду Силва, катта эҳтимол билан, жорий мавсум якунидан сўнг "Манчестер Сити"ни тарк этади.

"Topskills Sports UK" нашри берган маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" португалиялик футболчи билан шартномани узайтирмайдилар, шу сабабли ёзда у эркин агентга айланади. 31 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга "Бенфика" қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар" хавбекнинг вакиллари билан унинг қайтиши борасида музокараларни бошлаб юборишган. Шунингдек, Бернарду Силва атрофидаги вазиятни "Барселона", "ПСЖ", "Ювентус" ва "Галатасарой" клублари ҳам кузатиб бормоқда.

Бернарду Силва 2017 йилда "Монако"дан "Манчестер Сити"га 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда у "шаҳарликлар" сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Бернарду Силва "Бенфика" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Киритилди: 12:03, 26.02.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6035]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2981]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2763]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2750]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1957]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1920]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1918]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1912]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1657]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1564]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик