Кириш Регистрация

Асенсиода ҳали ҳамон бош оғириғи сақланиб турибди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио ЕЧЛ доирасида «Бенфика» билан кечган жавоб баҳсида (2:1) жиддий жароҳат олишдан қутилиб қолди.

Иккинчи бўлимда испаниялик футболчи жамоадоши Эдуардо Камавинга билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар Асенсиога қарийб 5 дақиқа давомида ёрдам кўрсатишди, шундан сўнг унинг бўйин қисми махсус фиксатор билан маҳкамланиб, майдондан замбилда олиб чиқиб кетилди.

Ўйиндан сўнг журналист Эду Агирре «El Chiringuito» эфирида Асенсио ҳушини йўқотмаганини, стадиондан эса протоколга мувофиқ шифохонага олиб кетилганини маълум қилди. Кейинроқ футболчининг ўзи ижтимоий тармоқларда: «Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат! Бу шунчаки шок эди», — деб ёзиб қолдирди.

Журналист Хорхе Пиконнинг маълумотларига кўра, Асенсио ўтган тиббий тестлар ижобий натижа кўрсатган, бироқ ҳимоячини ҳали ҳам бош оғриғи безовта қилмоқда.

Киритилди: 16:10, 26.02.2026.
Ўқилди: 909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7107]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3456]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3239]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3025]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2169]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2149]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1997]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1992]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик