Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Блаттер Инфантинонинг бошқарув усулларини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер Жанни Инфантино шаънига кескин танқидий фикрлар билдирди. Блаттернинг сўзларига кўра, ташкилотнинг амалдаги раҳбари мутлақ ҳокимиятни ўз қўлида тўплаб олган ва жамоавий органларни қарор қабул қилиш жараёнидан амалда чиқариб ташлаган.

"Бугунги кунда ФИФА ким ўзи? У фақат ўз президенти Инфантинодан иборат. ФИФА — бу диктатура! Деярли 40 кишидан иборат ФИФА Кенгаши ҳеч нарсани ҳал қилмайди", — деди Блаттер.

Ташкилотнинг собиқ раҳбари, шунингдек, Инфантинонинг бошқарув услубини Франция монархининг ҳукмронлигига қиёслади.

"У Людовик XIV каби ҳукмронлик қилмоқда. Мен ФИФАдаги одамлардан эшитдимки, у штаб-квартирада кўриниш берганида, бошқалар у билан саломлашишини истамас экан", — дея қўшимча қилди Блаттер.

Киритилди: 16:26, 26.02.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.