Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

40 ёшли Милнер Гиннес китобига кирди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Гиннеснинг рекордлар китоби рекордларини забт этганидан сўнг учта алоҳида мукофотга лойиқ кўрилди.

21 февраль куни 40 ёшли англиялик футболчи АПЛнинг 27-тури доирасида «Брентфорд»га қарши ўйинда «Брайтон»нинг асосий таркибида майдонга тушди. Бу унинг чемпионатдаги фаолияти давомидаги 654-учрашуви бўлди. Шу тариқа, Милнер Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Гарет Бэррига тегишли бўлган Премьер-лигадаги ўйинлар сони бўйича рекордни янгилади.

Шунингдек, Жеймс АПЛдаги биринчи ва охирги голлари орасидаги энг узоқ вақт (22 йил ва 248 кун) ҳамда чемпионатда кетма-кет ўтказилган мавсумлар сони (24 та) бўйича ҳам рекордларга эга.

«Ёшлигимда ҳар йили Рождество байрамига Гиннеснинг рекордлар китобини совға сифатида олардим. Энди эса у ердан жой олиш ҳайратланарли», — деди Милнер.

Англия терма жамоасининг собиқ аъзоси АПЛдаги дебютини 2002/03 йилги мавсумда ўтказган — у «Лидс» сафида «Вест Хэм»га қарши ўйинда (4:3) захирадан майдонга тушган эди.

Киритилди: 16:59, 26.02.2026.
Ўқилди: 1513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик