Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Пакьяо Мейвезер билан реванш бўйича музокаралар тафсилотларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Флойд Мейвезер билан реванш жанги бўйича музокаралар анчадан бери олиб борилгани, бироқ америкалик боксчи жангнинг кўргазмали характерда бўлишини талаб қилганини айтди. Айнан шу омил узоқ вақт давомида томонларнинг келишувга эришишига тўсқинлик қилган.

"Бунгача у кўргазмали жанг ўтказишни хоҳлаган эди, лекин мен рози бўлмадим. Мен ҳозиргидек ҳақиқий жангни истагандим.

Ушбу тўқнашувдан жуда ҳаяжондаман. Шундай бўлдики, мен ҳали ҳам фаолман, у эса фаолиятини тиклаб, буни яна бир бор амалга оширишга қарор қилди. Мен 2015 йилдаги ўша жанг (биринчи тўқнашув)дан кўп нарсани ўргандим. Ўйлайманки, ҳозир биз донороқмиз ва бу жангга қандай ёндашишни тушунамиз. Умид қиламанки, бу сафар ҳеч қандай баҳоналарга ўрин қолмайди. Айниқса, менинг жисмоний ҳолатим борасида. Мен жангга тайёрман", — деди Пакьяо ESPN телеканалининг Sports Center кўрсатуви эфирида.

Пакьяо 11 йил аввалги мағлубиятини елкасидаги жароҳат ва рақибининг очиқ жангга киришни истамагани билан изоҳлаган эди. Энди орадан 11 йил ўтиб, 47 ёшли филиппиник ва 49 ёшли америкалик боксчилар рингда яна тўқнаш келишади. Уларнинг ҳисобида жами 112 та ғалаба мавжуд.

Киритилди: 17:45, 26.02.2026.
Ўқилди: 298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.