Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

«Реал» «Тоттенхэм»нинг 19 ёшли юлдузини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Тоттенхэм»нинг 19 ёшли инглиз ярим ҳимоячиси Арчи Грейни трансфер қилиш имкониятига қизиқиш билдирди.

«Sports Boom» берган маълумотларга кўра, мадридликлар скаутлари футболчининг салоҳиятини юқори баҳоламоқдалар, айниқса, Грейнинг босим остида ўзини тутишини алоҳида қайд этишган. «Қироллик клуби» ушбу ёш иқтидорни ярим ҳимоядаги мослашувчан ротацияни мустаҳкамлаш учун узоқ муддатли лойиҳа сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, Арчининг ҳаракатларини Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам синчковлик билан кузатиб бораётгани айтилмоқда. Германия гранди уни ҳам таянч ярим ҳимоячиси, ҳам элита даражасидаги ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай оладиган «гибрид» футболчи сифатида ўз шорт-листига киритган.

Арчи Грейнинг шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Ҳозирда инглиз футболчисининг трансфер қиймати тахминан 55 миллион фунт стерлингни ташкил этади, бироқ таҳлилчилар 2027 йилга келиб унинг нархи 100 миллион фунтдан ошишини прогноз қилишмоқда. «Шпорлар» ҳозирча футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас ва уни жамоанинг келажакдаги асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўришмоқда.

Киритилди: 23:18, 26.02.2026.
Ўқилди: 1606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик