Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 1-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Неймар Винисиуснинг «Бенфика» билан ўйиндаги ҳаракатини қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Сантос»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар «Васко да Гама» дарвозасига гол урганидан сўнг (2:1), «Реал» форварди Винисиус Жуниорнинг Чемпионлар лигасидаги баҳсли гол нишонлашини такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, «Бенфика»га қарши Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг дастлабки ўйинида Винисиус 50-дақиқада гол урган ва бурчак байроғи ёнида рақсга тушиб, ўз голини нишонлаган эди. Бу Лиссабон клуби мухлисларига ёқмаган, ҳужумчи эса ушбу ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланган эди.

Кейинчалик Винисиус учрашув бош ҳаками Франсуа Летексье олдига югуриб бориб, аввалроқ ўзаро тўқнашиб кетган ярим ҳимоячи Джанлука Престианни томонга ишора қилган. Шундан сўнг ҳакам ирқчилик аломатлари юз бергани ҳақида сигнал берувчи ишорани кўрсатган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, УЕФА мадридлик вингерни ирқий камситганликда гумон қилиб, аргентиналик ярим ҳимоячини вақтинчалик дисквалификация қилган эди.

Киритилди: 05:38, 27.02.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик