Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Мбаппени ҳақорат қилган мухлис бир йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппега нисбатан ирқчилик қилган мухлис жиддий жазога тортилиши мумкин. «Mundo Deportivo» нашрининг хабар беришича, прокуратура ушбу шахсга нисбатан қамоқ жазосини талаб қилмоқда.

Айблов томони «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппени ирқий камситган мухлисни бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни ва 2880 евро миқдорида жаримага тортишни талаб қилмоқда. Воқеа 2025 йил 24 август куни «Нуэво Карлос Тартьере» стадионида бўлиб ўтган «қаймоқранглилар» ва «Овьедо» (0:3) ўртасидаги ўйинда содир бўлган. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» хабар бермоқда.

Прокуратуранинг таъкидлашича, франциялик форварднинг ҳақоратланиш факти видеокамераларга муҳрланган. Ушбу видео кейинчалик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган ва бир неча соат ичида 300 минг марта томоша қилинган.

Таъкидланишича, мухлис Мбаппе учрашувнинг 37-дақиқасида «Овьедо» дарвозасини ишғол қилганидан сўнг уни ҳақорат қилган.

Киритилди: 05:53, 27.02.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик