Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Уйғонганимда ҳамма ёғим қон эди” — NBA афсонаси даҳшатли воқеа ҳақида сўзлаб берди

Баҳо:
+ | -

Баскетбол афсоналаридан бири Крис Бош ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юборган ҳодиса ҳақида сўзлаб берди. Собиқ спортчининг сўзларига кўра, у рафиқаси билан учрашувга тайёргарлик кўраётган вақтда тўсатдан ҳушини йўқотган ва бир оз вақт ўтгач, оғир аҳволда ўзига келган.

“Ҳушимга қайтганимдан сўнг ҳеч қандай аниқлик пайдо бўлгани йўқ. Мен ҳамма ёғим қон бўлган ҳолда уйғондим. Бу даҳшат эди. Ҳаммаси жуда тез ва бир зумда содир бўлди. Кўз олдимдан ўтмиш кадрларим ўтмади. Фақат ҳамон тирик эканлигим учун шукроналик ва борлиқ аслида қандай эканини англатувчи янги, оғир хулоса пайдо бўлди. Ҳаётга бўлган қарашим ўзгарди — у оддийроқ ва ҳалолроқ бўлди”, деди Бош ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойланган видеода.

Бироқ Бош ҳодисага сабаб бўлган аниқ тафсилотларни ҳозирча ошкор қилмаган.

Маълумот учун, Крис Бошнинг NBA’даги фаолияти 2017 йилда қонида тромблар пайдо бўлиши билан боғлиқ муаммолар туфайли муддатидан олдин якунланган эди. Баскетболчи “Маями Ҳит” таркибида икки марта NBA чемпиони бўлган, Шимолий Америка лигасидаги 13 мавсуми давомида эса 11 марта “Барча юлдузлар ўйини”да (All-Star XI) иштирок этган.

2010 йилда “Рапторс”даги етти йиллик фаолиятидан сўнг, Бош “Маями Ҳит”га ўтди. Маямида у ўзининг дўстлари — Дуэйн Уэйд ҳамда Леброн Жеймс билан бирлашди. Ушбу трио “Катта учлик” номи билан танилди. Жамоа 2011 йилдан 2014 йилгача кетма-кет тўрт мавсум NBA финалида қатнашди ва 2012, 2013 йилларда турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:52, 27.02.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик