Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Неймар: «Бу Вини учун»

Баҳо:
+ | -

«Сантос» футболчиси Неймар Бразилия чемпионатидаги голини Винисиус Жуниор услубида нишонлади.

34 ёшли ҳужумчи «Васко да Гама»га қарши баҳсда дубль қайд этди ва «Сантос»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Ўйиндан сўнг футболчи нима учун Винисиуснинг рақсини такрорлашга қарор қилганини тушунтириб берди.

«Бу Вини учун. У Португалияда «Бенфика» дарвозасига гол урганидан кейин мен унга шундай дегандим: агар «Бернабеу»да ҳам гол урсанг, шу ишни такрорла, мен ҳам гол урганимда сени қўллаб-қувватлайман», — дея Неймарнинг сўзларини келтирмоқда Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг ўша рақси анчагина шов-шув ва эътирозларга сабаб бўлган эди: «Бенфика» вакиллари буни провокация сифатида қабул қилишган, Лиссабон клуби устози Жозе Моуриньо эса «қаймоқранглилар» юлдузининг хатти-ҳаракатидан очиқчасига норозилигини билдирган эди.

Киритилди: 11:25, 27.02.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик