Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 1-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

«Фенербахче» XXI асрда Англияда илк бор ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Фенербахче» клуби Европа лигаси жавоб учрашуви доирасида Англияга деярли умидсиз ҳолатда йўл олган эди, боиси Истанбулдаги илк баҳсда жамоа 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бироқ, айнан шу йирик мағлубият «Ноттингем Форест»нинг хотиржамликка берилишига ва жавоб ўйинида экспериментал таркибни майдонга туширишига сабаб бўлган кўринади.

Якунда «Фенербахче» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу турк клуби учун XXI асрда Англия заминида қўлга киритилган илк ғалаба бўлди. Бунгача «Фенербахче» охирги марта 1996 йилнинг кузида Англия клубини ўз майдонида мағлуб этишга муваффақ бўлганди — ўшанда стамбулликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида кутилмаганда «Манчестер Юнайтед»дан устун келишган эди.

Гарчи ушбу ғалаба «Фенербахче»га кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмаса-да, у тарихий аҳамиятга эга натижа сифатида йилномалардан жой олди.

Киритилди: 13:36, 27.02.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик