Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Сака "Арсенал" афсонасига айланмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" вингери Букайо Сака нима учун клуб билан янги шартномани шунчалик осон имзолагани ҳақида гапириб берди.

"Менинг томонимдан бу осон танлов эди. Клуб шубҳасиз тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқда, бизда ажойиб жамоа бор ва биз яна ҳар бир соврин учун курашяпмиз. Мен бўлишни истаган бошқа жой йўқ.

Бу садоқат кўп нарсаларга таянади: менинг ушбу клубга бўлган муҳаббатимга, улар менга кўрсатган ишончга, жамоа, ходимлар, клуб раҳбариятидаги барча ва мухлислар билан бўлган алоқамга. "Эмирейтс" — менинг севимли стадионим ва у ерда неча марта ўйнаганимнинг аҳамияти йўқ.

Артетанинг таъсири? У мен учун асосий ролни ўйнади, менинг ривожланишимда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Унинг қўл остида мен анча яхши ўйинчига айландим. У менга жуда катта ишонч билдирди ва мен ундан доим миннатдор бўламан. Одамлар мендан мураббийимни қандай кўришни исташим ҳақида сўрашади. Бу — айнан у", — деди Сака.

Инглиз футболчиси клуб билан 2031 йил июнь ойи охиригача амал қиладиган янги узоқ муддатли шартнома имзолади.

Киритилди: 16:05, 27.02.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик