Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

АПЛнинг олтита клуби "Айнтрахт" ҳимоячисига харидор

Баҳо:
+ | -

"Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Ньюкасл Юнайтед", "Брайтон" ва "Брентфорд" клублари 22 ёшли германиялик ҳимоячи Ннамди Коллинз билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "Арсенал" футболчининг ўйинидан айниқса ҳайратда ва уни услуб жиҳатидан Бен Уайтга ўхшатмоқда. Ҳозирда Коллинз "Айнтрахт Франкфурт" шарафини ҳимоя қилмоқда. Немис клуби ҳозирча музокараларга киришмаяпти ва ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланганини таъкидламоқда.

Ннамди Коллинз 2023 йилда Дортмунднинг "Боруссия" клубидан ўтганидан бери "Айнтрахт"да ўйнаб келмоқда. Ушбу мавсумда у клуб сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:06, 27.02.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик