Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

"Бенфика" "Порту"нинг ҳакам ёрдамида ғалаба қозонганига шама қилди

Баҳо:
+ | -

"Бенфика" ўзининг "X" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Португалия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Порту" — "Арока" (3:1) учрашувида белгиланган пенальти вазиятини кескин танқид қилди.

"Йўқ жойдан ўйлаб топилган пенальти, сохта ғалаба. Икки очко сизга шунчаки совға қилинди. Бу пешқадамликни сақлаб қолишни осонлаштиради", — дейилади вазият видеоси илова қилинган хабарда.

Ўйиннинг қўшиб берилган вақтида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда "Арока" дарвозасига пенальти белгиланди. Ўн бир метрлик жарима зарбасини Виллиам Гомеш аниқ амалга ошириб, "аждарлар"га ғалаба келтирди.

"Порту" 65 очко билан Португалия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Бенфика" эса битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда 55 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:40, 28.02.2026.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик