Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Маунт учун АПЛнинг икки клуби кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт Премьер-лиганинг бошқа клублари қизиқишлар доирасига тушди.

27 ёшли футболчи мунтазам равишда жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, бу эса унинг жамоадаги келажагини сўроқ остида қолдирмоқда. "Football Insider" берган маълумотларга кўра, англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Астон Вилла" ва "Фулхэм" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, агар "қизил иблислар" мавсум якунига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритсалар, ярим ҳимоячини ёзда қўйиб юборишлари амримаҳол.

Айни дамда машҳур "Transfermarkt" порталида Мэйсон Маунтнинг баҳоси 32 миллион еврони ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Манчестер Юнайтед" ушбу футболчини "Челси"дан деярли 68 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Киритилди: 12:47, 28.02.2026.
Ўқилди: 1031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик