Кириш Регистрация

"Кейинги 5 йилда 5 та ЕЧЛ кубоги": Марк Сирия "Барселона" учун супер-лойиҳа тайёрламоқда

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

«Барселона» президентлигига номзод Марк Сирия клуб учун ишлаб чиқилган улкан ва амбицияли режалари билан ўртоқлашди.

«Биз катта юлдузларни жамоага жалб қилиш учун иқтисодий жиҳатдан барқарор ва ҳаётий лойиҳани таклиф қилмоқчимиз. Бизнинг асосий мақсадимиз ва орзумиз — «Ла Масия» тарбияланувчилари ҳамда жаҳон даражасидаги юлдузлар иштирокига асосланган модель ёрдамида кейинги 5 та Чемпионлар лигаси баҳсларида ғалаба қозониш», — деди каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланган Сирия ўз сайловолди кампанияси тақдимотида.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»да навбатдаги президентлик сайловлари 2026 йилнинг мартига белгиланган. Марк Сирия амалдаги президент Жоан Лапортанинг асосий рақобатчиларидан бири бўлиши кутилмоқда. Унинг иқтисодий режаси клубнинг қарзларини камайтириш ва трансфер бозорида яна «қирол»га айланишни кўзда тутади.

Киритилди: 15:49, 28.02.2026.
Ўқилди: 1637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик