Биринчи даврада «Динамо» сафига келиб қўшилган украиналик яримҳимоячи Владимир Киликевич жамоани тарк этди. Клуб футболчи билан ўзаро келишган ҳолда легионерга жавоб бериб юборди. Футболчи жамоани тарк этар чоғида, клуб расмий сайти учун интервью берди.
— Владимир, жамоани тарк этаётган экансиз. Бу борада нима дея оласиз?
— Ҳа, клуб билан ўзаро келишган ҳолда «Динамо»ни тарк этаяпман. Балки, жамоа ўйинимдан қониқмагандир.
— Жамоа, хусусан Самарқанддан қандай таасуротлар қолди?
— Самарқанддан яхши таасуротлар олдим. Бу шаҳар ҳақида Украинада бўлганимда ҳам кўп эшитгандим. Шаҳар тарихий обидаларга бой, чиройли эканлиги билан бир умр ёдимда қолади. «Динамо» мухлисларидан ҳам миннатдорман. Афсус, биринчи даврада кутилган ўйинларни мухлисларга кўрсата олмадик. Аслида юқорироқ ўринларни банд этишимиз керак эди. Бу борада иккинчи даврада «Динамо»га омад тилайман.
— «Динамо» устидан ФИФАга арз қилганингиз ҳақида маълумотлар янграганди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
— ФИФАга? Йўқ, бу ҳақда ҳеч нарса билмайман, мен бундай иш қилганим йўқ. Бунга сабаб ҳам кўрмаяпман. Шунчаки, клуб билан келишган ҳолда шартномани тўхтатдик.
— Бошқа жамоалардан таклиф борми?
— Давралар оралиғида «Бухоро» машғулотларида иштирок этгандим. Ушбу жамоадан таклиф бор. Иккинчи даврани айнан ушбу клубда бошласам керак.